Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

ОКМК Германия банки билан 2,55 млрд долларлик мандат имзолади

Ушбу маблағлар янги Мис эритиш комплексининг қурилишини молиялаштиришга қаратилади.

606views0replies
0

t.me/ao_agmk

Шавкат Мирзиёевнинг Германия Федератив Республикасига расмий ташрифи давомида ОКМК ва "KfW-IPEX Bank" немис банки билан янги Мис эритиш комплексининг қурилишини молиялашни ташкиллаштириш бўйича 2,55 млрд долларлик мандат имзоланди, дея хабар бермоқда ОКМК Ахборот хизмати.
Янги мис эритиш комплекси президентнинг 2020 йил 26 майдаги "Олмалиқ КМК" АЖ конлари негизида рангли ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарорига кўра амалга оширилаётган "Ёшлик-1 кони ўзлаштириш" инвестициявий лойиҳаси доирасида барпо этилмоқда.
Янги металлургия комплексининг қурилиши комбинатга мис, олтин ва кумуш ишлаб чиқариш ҳажмини икки баробар ошириш имконини беради.
606views0replies
0

Изоҳлар