Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

ОТБ Ўзбекистон иқтисодий ўсишини 5,5 фоиз даражасида прогноз қилмоқда

Банк Ўзбекистоннинг 2023 ва 2024 йилларга мўлжалланган ЯИМ прогнозини 2023 йилнинг биринчи ярмидаги иқтисодий ўсиш инвестициялар ва саноат кенгайиши ортиши ҳисобига кутилганидан юқори бўлганидан кейин оширди.

61views0replies
0

ОТБ

ОТБнинг етакчи иқтисодий нашри бўлмиш Осиё тараққиёти истиқболларининг (ADO) 2023 йил сентябрь ойидаги нашрида Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 5,5 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда. Бу эса апрел ойидаги 5 фоизлик прогноздан бироз юқорироқ.
Қайд этилишича, йилнинг биринчи ярмида саноатнинг ўсиши кутилганидан юқори бўлиб, 4,6 фоиздан 5,6 фоизгача тезлашди, ва бунда ишлаб чиқариш ва тоғ-кон саноатида ўртача ўсиш кузатилди. 2024 йил учун ўсиш прогнози ҳам апрель ойидаги 5 фоиздан 5,5 фоизга оширилди.
“Озиқ-овқат ва энергия инфляцияси билан боғлиқ хавфлар ҳамда пул ўтказмалари оқимининг қисқаришига қарамай, 2023 йилда ялпи ички маҳсулот ўсиши кучли бўлиб қолиши кутилмоқда. Саноат, қишлоқ хўжалиги ва капитал қўйилмаларнинг барқарор ўсиши 2023 йилнинг қолган қисмида ва 2024 йилда юқори ўсиш суръатларига олиб келиши кутилмоқда” - деди ОТБнинг Ўзбекистондаги доимий ваколатхонаси директори Канокпан Лао-Арая.
Истеъмол ўсишининг секинлашиши кутилмоқда, чунки барқарор юқори инфляция, иш ҳақи ва пенсиялар ўсишига қарамасдан, уй хўжаликларининг реал даромади ва талабини пасайтирмоқда. Асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг солиқ ва божхона тўловларидан озод қилиниши 2023 йилнинг охиригача давом этади, бу эса озиқ-овқат нархларининг ўсишини чеклашга ёрдам беради. Россиядаги ўзбекистонлик мавсумий меҳнат муҳожирлари сонининг қисқариши туфайли мамлакатга пул ўтказмалари сезиларли даражада камайди, бу эса жорий ҳисобдаги камомаднинг кенгайишига олиб келди.
Барқарор ўсиш Ўзбекистоннинг 2030 йилга бориб ўртадан юқори даромадли мамлакатга айланиш мақсадига эришишини қўллаб-қувватлаётган бўлсада, ОТБ яшил иқтисодиётга жадал ўтишга чорламоқда. Саноатнинг ўсиши, айниқса тоғ-кон саноатидаги ишлаб чиқариш хажмларининг ортиши, иқлим ўзгаришини олдини олиш ва давлат корхоналари томонидан яшил иқтисодиётга ўтиш бўйича янада барқарор чоралар билан бирга бўлиши керак. ОТБ йирик давлат корхоналари ва банкларини корпоратив бошқаришда экологик, ижтимоий ва бошқарув тамойилларини қабул қилиш бўйича Ўзбекистон билан сиёсий мулоқотни давом эттиради.
61views0replies
0

Изоҳлар