Излаш
RUUZ

Жамият

Москвада 5 ёшли қизчанинг номусига тегиб, сўнг ўлдирган эркак умрбодга қамалди

Аниқланишича, 28 ёшли эркак қизча билан қўшни бўлган. Уни ўйинчоқ билан алдаб, зўрлаган.

645views0replies
0

Спутник

Маълум қилинишича, Москва вилоятида яшовчи тожик оиланинг 5 ёшли қизи номаълум тарзда ғойиб бўлади. Қизчанинг жасади бир кундан кейин темир йўл ёнидан спорт сумкаси ичидан топилган.
Полиция ходимлари суриштирув ишларини бошлаб, кузатув камералари ёрдамида асосий ва ягона гумондорни тезда аниқлашган. Жиноятчи қизнинг оиласининг қўшниси, 28 ёшли Александр Семин бўлиб чиққан.
Аниқланишича, жиноятчи эркак қиз ҳовлида ўйнаб юрган вақтида уни ўйинчоқ билан ўзига жалб қилган. Суд-тиббий экспертизадан сўнг қизалоқ зўрлангани, кейин эса пичоқ билан ўлдирилгани маълум бўлган.
Москва вилояти суди ҳукми билан эркак 24 йилга озодликдан маҳрум этилган. Аммо, қизнинг отаси бундан норози бўлиб, апелляция шикояти берган ва навбатдаги суд жараёни жорий йилнинг 13 сентябрь куни бўлиб ўтган.
Унга кўра, отанинг аризаси қаноатлантирилиб, судланувчи эркак умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
645views0replies
0

Изоҳлар