• 12 447 сўм
    86.49
  • 14 546 сўм
    66.46
  • 146 сўм
    0.42
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 447 сўм
    86.49
  • 14 546 сўм
    66.46
  • 146 сўм
    0.42
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 4 сентябр 2023

Шерали Жўраев вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев 76 ёшида оламдан кўз юмди.

1144
0

Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев оламдан кўз юмди. Бу ҳақда "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси хабар берди.

Шерали Жўраев 1947 йил 12 апрелда Андижон вилояти Асака шаҳрида туғилган. Жўраев 1972 йил Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган. 1976 йил Маннон Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институтини якунлаган.

Унга 1987 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвони, 1991 йилда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти, 2018 йилда эса Тожикистон халқ артисти унвони берилган.

2022 йилнинг 12 апрелида Президент фармонига биноан Жўраев ўзининг 75 йиллик юбилейида "Эл-юрт ҳурмати" ордени билан ҳам тақдирланган.

Жўраевнинг қўшиқлари ўзбеклар орасида яхши танилган.

1144
0