Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Чирчиқда 26 ёшли йигит ўзини 8-қаватдан ташлаб юборди — видео

Асли қорақалпоғистонлик бўлган йигит олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган. Бош прокуратура ҳолат юзасидан маълумот берди.

1015views0replies
0

Видеодан кадр

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида 1996 йилда туғилган йигит юқори қаватдан ўзини ташлаб юборди. Бу ҳақда UzNews.uz'га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Маълум бўлишича, 2023 йил 9 июль куни соат 09:20 ларда Қорақалпоғистоннинг Амударё туманида туғилиб, Чирчиқ шаҳар Конструкторчилар даҳасидаги 9-уйда ота-онаси ва синглиси билан бирга яшаган 26 ёшли Д.Р. шу уйнинг 8-қаватидан ўзини ташлаб юборган. У олган тан жароҳати натижасида вафот этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, марҳум Д.Р. сўнгги беш йил давомида оила аъзолари билан биргаликда Россияда ишлаб, жорий йилнинг май ойи бошида Ўзбекистонга қайтиб келган. Шу кунгача, Бўстонлиқ туманида оиласига тегишли бўлган дала ҳовлида қурилиш ишлари билан банд бўлган.
Марҳумнинг отасининг сўзларига кўра, жорий йилнинг март ойларидан бошлаб Д.Р.нинг руҳий ҳолати бузилиши кузатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1015views0replies
0

Изоҳлар