Излаш
RUUZ

Жамият

Андижонда шифокор беморнинг эри ва шериклари томонидан калтакланди

30 ёшли эркак шифокор ўрнатилган тартибда касални кўриш жараёнида беморнинг яқинлари томонидан келишмовчилик юзага келган ва бу жанжалга айланган.

254views0replies
0

Ижтимоий тармоқ

Ижтимоий тармоқларда Асака туманида шифокор калтакланганлиги тўғрисида хабарлар тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Матбуот хизмати расмий изоҳ берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 23 апрель санасидан 24 апрелга ўтар кечаси Асака туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч ТТЁ қабулхонасига ТТЁ машинасида ҳушсиз ҳолдаги аёл олиб келинган. Тиббиёт ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда касални кўриш жараёнларида беморнинг яқинлари билан келишмовчиликлар юзага келган.
Эртаси куни можаро шифокорни таьқиб этган ҳолда, бошқа жойдаги тиббиёт муассасасида давом этган.
Аниқланишича, беморнинг эри (шаърий никоҳдаги) ва 3 та шериклари томонидан 30 ёшли шифокор машинага солиниб, олиб кетилган. Оқибатда улар шифокорни калтаклаб, оғир жароҳат етказган.
Ҳозирда калтакланган шифокор "Бош мия оғир жароҳати, чайқалиши, чап қулоқ эзилган-кесилган жароҳати" ташхиси билан Республика тиббиёт маркази муассасаси филиалида даволанмоқда.
Ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан назоратга олинган.
254views0replies
0

Изоҳлар