Излаш
RUUZ

Криминал

Ўзбекистонда яна бир блогер ҳибсга олинди

Интернетда "Эмине-Лемара Мирзаахмедова" тахаллуси билан фаолият олиб борувчи блогер Эмина Карамановага нисбатан жиноий иш қўзғатилди. У бюджет маблағларини ўзлаштириш ва ҳужжатларни қалбакилаштиришда айбланмоқда.

1012views0replies
0

Видеодан кадр

Интернетда "Эмине-Лемара Мирзаахмедова" тахаллуси билан танилган фуқаро Л.М. кеча ҳибсга олингани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ изоҳ берди.
Аниқланишича, 1976 йилда туғилган фуқаро, Л.М.га тегишли "ТEХ KREDO" МЧЖга, Янгийўл тумани ҳудудида жойлашган, хотира майдончасини замонавий шаҳарсозлик талаблари даражасида таъмирлаш учун, шартнома асосида, маҳаллий бюджет ҳисобидан, 329 млн 300 минг сўм миқдордаги пул маблағлари ажратиб берилган.
Мазкур шартнома ижроси юзасидан ўтказилган аудиторлик тек-ширувида эса, пудратчи МЧЖ раҳбари, 47 ёшли Л.М.ва бошқалар томонидан, аслида бажарилмаган 227 млн 135 минг сўмлик ишларни қўшиб ёзиш орқали расман бажарилган ишлар ҳисобига киритиб, кўп миқдорда бюджет маблағларини талон тарож қилганликлари аниқланган.
Бошқа бир ҳолатда ҳам, ушбу МЧЖ мансабдорлари томонидан, халқ таълими бўлими тасарруфидаги, 7-сонли мактабнинг қўшимча хўжалик биносини қуриб бериш учун, шартнома асосида 157 млн сўм бюджет маблағлари ажратилган бўлиб, иш ҳажмини қўшиб ёзиш орқали, ҳақиқатда бажарилмаган ишлар учун яна 13 млн 441 минг сўм пуллар талон тарож қилинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан, ЖКнинг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 3-чи
қисми, 228-моддаси (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш ва қалбакилаштириш, сотиш ёки фойдаланиш), 2 ва 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда, пудратчи "ТEХ KREDO" МЖЧ раҳбари Л.М. ҳимоячи билан таъминланган холда, жиноят ишига жалб этилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1012views0replies
0

Изоҳлар