• 12 896 сўм
    15.2
  • 14 339 сўм
    -196.91
  • 159 сўм
    2.7
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 896 сўм
    15.2
  • 14 339 сўм
    -196.91
  • 159 сўм
    2.7
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Сиёсат 3 март 2023

Чимкентда Ўзбекистон ва Қозоғистон президентларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтди

Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жомарт Тоқаев савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди, минтақавий кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр алмашди.

284
0
akorda.kz

Қозоғистон президенти Матбуот хизмати хабарига кўра, давлат раҳбарлари икки давлат ўртасидаги иттифоқчилик муносабатларининг бугунги ҳолати ва мустаҳкамлаш истиқболларини атрофлича муҳокама қилган.

Томонлар Қосим-Жомарт Тоқаевнинг ўтган йил декабрь ойида Тошкентга давлат ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.

Савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Хусусан, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, сармояларни жалб этиш, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

284
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш