• 12 254 сўм
    -30.89
  • 14 516 сўм
    1.49
  • 148 сўм
    -0.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 254 сўм
    -30.89
  • 14 516 сўм
    1.49
  • 148 сўм
    -0.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 28 феврал 2023

Тошкентда сохта пулларни сочиб, рақс тушган қизларнинг ота-оналари узр сўради — видео

Аввалроқ, мактаб ўқувчи қизлари пулларни сочиб, ўзларининг буюмларини эрим олиб берган дея кўз-кўз қилиб видео олишгани ижтимоий тармоқда тарқалди.

1011
0
Видеодан кадр

Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси Ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди, дея хабар берди Тошкент шаҳар ХТБ Матбуот хизмати.

Маълум бўлишича, 181-мактабнинг тўрт нафар ўқувчиси — М.М., Х.М., Д.М., И.М.лар дарсдан кейин синфхонасида хорижнинг сувенир пулларини сочиб, видео лавҳа тасвирида иштирок этишган. Уларнинг синфдоши И.С. эса видеотасвирга олган. Сўнгра бу лавҳани Tik-Tok саҳифасига қўйишган.

Шу муносабат билан мактабда ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан профилактик суҳбат ўтказилди. Унда туман халқ таълими бўлими вакиллари, туман фаоллари, туман ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи, профилактика инспектори, психолог иштирок этди.

Суҳбат давомида ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига мактаб ўқувчиларининг юқоридаги хатти-ҳаракатлари одоб-ахлоқ қоидаларига зид эканлиги, миллий анъаналарга тўғри келмаслиги тушунтирилди.

Видеони суратга олишда иштирок этган ўқувчилардан бирининг онаси мактаб маъмуриятидан барча ота-оналар номидан узр сўради.

1011
0