• 11 831 сўм
    16.82
  • 13 451 сўм
    -31.67
  • 139 сўм
    -0.66
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 831 сўм
    16.82
  • 13 451 сўм
    -31.67
  • 139 сўм
    -0.66
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Об-ҳаво 22 феврал 2021

Ўзбекистонда кутилаётган совуқ мевали дарахтларга зарар етказиши мумкин

Жорий ҳафтада айрим ҳудудларда ҳаво -15 даражагача совиши кутилмоқда.

1083
0
Юрий Ким / UzNews.uz

“Ўзгидромет” 25-27 февралда кутилаётган совуқ мевали дарахтларнинг ёзилган куртаклари ва гулларига зарар етказиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. 

“Февраль ойининг иккинчи ўн кунлигида ғайритабиий юқори ҳаво ҳарорати ҳисобига мевали дарахтлар, тут ва токнинг баҳорги вегетацияси ўртача кўп йиллик кўрсаткичлардан 2,5-3 ҳафта эрта бошланди.

Ўн кунликнинг биринчи ярмида республика ҳудудининг катта қисмида мевали дарахтларда ялпи куртакларини бўртиши ва очилиши бошланди. Ўн кунликнинг охирига келиб эса эрта гуллайдиган мевали дарахтларни гуллаши бошланди”, дейилади “Ўзгидромет” хабарида.

Ҳафта ўртасида айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати -15 даража совуқгача тушиши кутилаётгани айтилганди.

1083
0