Излаш
RUUZ

Об-ҳаво

Ўзгидромет ҳавонинг кескин совишидан огоҳлантирди

Ҳафта ўртасида айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати -15 даража совуқгача тушиши кутилмоқда. 

576views0replies
0

Ўзгидромет

Ўзгидромет хабарига кўра, 23-26 февралда Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи орқали Россиянинг Европа қисми ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.  
23 февралда республика бўйича ёмғир ёғади, 24 февралда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлади.
Ҳаво ҳарорати 24 февралда кечаси ва кундузи +2...+7 илиқ бўлади, 25-26 февралда ҳарорат кечалари -7...-12 совуқгача, кундуз кунлари -2...-7 совуқгача пасаяди.
Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида 23 февралда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 24 февралда ёғингарчилик кутилмайди. 24-25 февралда Қорақалпоғистонда ҳарорат кечалари -17...-22 совуқгача, кундуз кунлари -10...-15 совуқгача, Хоразм вилоятида кечалари -12...-17 совуқгача, кундуз кунлари -5...-10 совуқгача пасаяди.
23-25 февралда баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.
576views0replies
0

Изоҳлар