• 12 778 сўм
    78.98
  • 14 931 сўм
    83.4
  • 164 сўм
    1.85
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 778 сўм
    78.98
  • 14 931 сўм
    83.4
  • 164 сўм
    1.85
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Ҳодисалар 20 феврал 2023

Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароси қурол-яроғ дўконига ҳужум қилди — видео

Қайд этилишича, ўзбекистонлик эркак ва қўриқлаш агентлиги ходимлари ўртасида отишма содир бўлган.

724
0
Видеодан кадр

Чимкентда полиция қурол дўконига ҳужум қилган эркакни қўлга олди, деб хабар берди Қозоғистон ИИВ Матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, 20 февраль куни соат 14:40 атрофида "Иляев" ва "Рискулбеков" кўчалари чорраҳасида жойлашган қурол дўконида отишма бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Номаълум қуролланган эркак ҳамда воқеа жойига етиб келган қўриқлаш агентлиги ходимлари ўртасида отишма содир бўлган, қўриқчилардан бир нафари жароҳатланган. Қутқариш учун келган патруль полицияси ва терговчи қуролланган эркакни қўлга олган.

Маълум бўлишича, эркак Ўзбекистон фуқароси бўлиб, метрополда ижарага олинган хонадонда яшайди. Ундан арраланган ов милтиғи ва ўғирланган зарбсиз «Сайғоқ» караби олинган.

Ҳозирда воқеа жойида тергов гуруҳи ишламоқда. Ҳодисанинг барча ҳолатларига ойдинлик киритилмоқда.

724
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш