• 12 285 сўм
    -59.45
  • 14 515 сўм
    13.71
  • 149 сўм
    -1.08
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 285 сўм
    -59.45
  • 14 515 сўм
    13.71
  • 149 сўм
    -1.08
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар 6 феврал 2023

Туркияда 7,4 магнитудали зилзила юз берди

Мамлакат жануби-шарқида вайронагарчилик кузатилди.

956
0

Фавқулодда вазиятлар давлат бошқармасининг аниқлик киритишича, зилзила Қаҳрамонмараш вилоятининг Пазаржик туманида маҳаллий вақт билан соат 04:17 да (Тошкент вақти билан 06:17) 7 км чуқурликда содир бўлган.

Бундан ташқари, ер силкинишлари ярим соат давомида турли ҳудудларда – Адана, Анқара, Анталия, Газиантеп, Кайсери, Мерсин, Трабзон, Шанлиурфада сезилди

Ҳозирча қурбон ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот берилмаган.

Туркиянинг Шанлиурфа шаҳрида зилзила оқибатида 16 та тураржой бинолари қулаб тушган, одамлар вайроналар остида қолмоқда. Бу ҳақда шаҳар мэри маълум қилди.

Мамлакат Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, қутқарувчилар ва бошқа идоралар зилзила оқибатларини бартараф этишга киришган.

956
0