Излаш
RUUZ

Жамият

Aндижонда шифохонага олиб келинган 5 ёшли бола вафот этди

Ҳолат юзасидан бола вафот этган тиббиёт бирлашмаси шифокорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

420views0replies
0

UzNews.uz

Андижон вилояти Балиқчи туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимида 5 ёшли қизнинг ўлимига сабабчи бўлганлар қонун олдида жавоб бериши кераклиги айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу хабар юзасидан Андижон вилояти прокуратураси муносабат билдирди.
Унга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Балиқчи туман прокуратураси томонидан 2022 йил 30 декабрь куни Балиқчи туман тиббиёт бирлашмаси шифокорларига нисбатан ЖКнинг 116-моддаси 3-қисми билан «Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик» жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов ҳаракатлари Балиқчи туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.
420views0replies
0

Изоҳлар