Излаш
RUUZ

Тайинловлар

Сурхондарё вилояти туманларида янги ҳокимлар тайинланди

Термиз, Ангор, Жарқўрғон, Музработ, Шўрчи ва Сариосиё туманларига янги ҳокимлар келди.

307views0replies
0

xs.uz

Назаров Шуҳрат Термиз тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Чирчиқ шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Мардонов Қосим Эсонович Халқ депутатлари Ангор тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Бунга қадар у Вазирлар Маҳкамаси Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибиятининг Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари бўйича бош мутахассиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
Авазов Элмурод Рўзимуродович Жарқўрғон туманига янги ҳоким этиб тайинланди.
У 2022 йилдан буён Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Савдо ва хизматлар инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Исмоилов Абдурашид Ҳудаярович Музработ туманига ҳоким этиб тайинланди.
У шу кунга қадар туман ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди. 
Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманига ҳам янги ҳоким тайинланди. Туманга янги тайинланган ҳоким Зокиров Улуғбек Хуррамович, илгари Ўзбекистон Марказий банки департаменти директори ўринбосари лавозимида ишлаган.
Донаев Aбдуқодир Хайдарович Сариосиё тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. Бунгача у Тошкент шаҳар Яшнобод тумани прокурори лавозимида ишлаб келган.
307views0replies
0

Изоҳлар