Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкент вилоятида 9 нафар бола “Док-1 Макс” сиропидан заҳарланди

Вилоят ССБ мазкур доридан 2 нафар бола вафот этгани ҳақидаги хабарни рад этди.

304views0replies
0

Ижтимоий тармоқ

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкент вилоятида “Док-1 Макс” дори воситасини истеъмол қилган 2 ёшли бола вафот этгани ҳақида хабар тарқалди. Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси мазкур хабарни рад этиб, доридан заҳарланган болалар юзасидан маълумот берди. 
Маълум қилинишича, ҳозирги кунгача Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг Тошкент вилояти филиалига “Док-1 Макс” сиропи истеъмоли натижасида заҳарланиш белгилари билан 9 нафар бола олиб келинган.
Улардан 5 нафари соғайиб, уйига қайтарилган. 4 нафарининг аҳволи эса барқарор ҳолатда, уларга тегишли стандартлар асосида муолажалар давом эттирилмоқда.
“Шуни қайд этиш керакки, Тошкент вилоятидаги соғлиқни сақлаш муассасаларида шу пайтгача “Док-1 Макс” препаратидан заҳарланиш туфайли ўлим ҳолати кузатилмаган.
Ҳозирда ҳудудлардаги барча дорихоналарда "Қурамах" компанияси томонидан ишлаб чиқарилган дори воситалари йиғиштириб олинган", - дейилади хабарда.
304views0replies
0

Изоҳлар