• 12 101 сўм
    90.27
  • 14 031 сўм
    73.44
  • 148 сўм
    -0.07
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 101 сўм
    90.27
  • 14 031 сўм
    73.44
  • 148 сўм
    -0.07
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 9 декабр 2022

Тошкент вилоятида МЧЖ 5 мингга яқин хонадонга бир кунга етадиган газни ўғирлади

МЧЖ томонидан 10 кун давомида газ ноқонуний фойдаланиб келинган. Иш прокуратурага оширилди.

516
0
UzNews.uz

Энергетика вазири бошчилигидаги махсус штаб томонидан 8 декабрдан 9 декабрь кунига ўтар кечаси Тошкент вилоятидаги юридик истеъмолчиларнинг табиий газдан фойдаланиш ҳолати бўйича тунги назорат тадбири ўтказилган.

Натижада, Тошкент вилоятида Олмалиқ шаҳридаги “Олмалиқ ғиштчи” МЧЖ 10 кун ичида 5 мингга яқин хонадоннинг бир кунлик истеъмолига тенг миқдордаги табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди.

Ҳолат юзасидан барча ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Олмалиқ шаҳар прокуратурасига топширилди. Ҳозирда дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

516
0