• 12 910 сўм
    -14.77
  • 14 661 сўм
    40.1
  • 160 сўм
    -0.16
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 910 сўм
    -14.77
  • 14 661 сўм
    40.1
  • 160 сўм
    -0.16
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Ҳодисалар 3 декабр 2022

Тошкент вилоятида собиқ ҳоким ёрдамчиси ўзини ўзи отиб қўйди

Ҳозирда ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

708
0
UzNews.uz

Бош прокуратура матбуот котиби Uznew.uz’га маълум қилишича, 2 декабрь куни соат 15:00 ларда Ангрен шаҳрининг "Улуғбек" маҳалласида яшовчи 39 ёшли Б.Н. ўз хонадонида жонсиз ҳолда топилган.

Аниқланишича, "Овчилик" бирлашмасига қонуний аъзо бўлган Б.Н. ўзига тегишли бўлган ов қуролидан танасининг чап кўкрак соҳаси қисмига тақаб сочма қўрғошинли ўқдан бир маротаба узган. Тўрт фарзанднинг отаси бўлган эркак олган тан жароҳати оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида фуқаро Б.Н. Ангрен шаҳар "Дорилфунун" МФЙда ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлагани ва шу кунлардан ишдан бўшагани маълум бўлган. Шунингдек, у отасининг вафотига кўп бўлмагани боис тушкун кайфиятда юргани аниқланган.

Ҳозирда ҳолат бўйича қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

708
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш