• 12 414 сўм
    -52.65
  • 14 468 сўм
    -48.9
  • 155 сўм
    -0.56
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 414 сўм
    -52.65
  • 14 468 сўм
    -48.9
  • 155 сўм
    -0.56
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 10 ноябр 2022

Фарғонадаги ҳибсхонада вояга етмаган болани ўша ердаги тарбияланувчилар уриб ўлдиргани аниқланди

Аввалроқ, вояга етмаган бола ҳибсхонада вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Прокуратура тергов натижасини маълум қилди.

794
0
UzNews.uz

Аввалроқ, Фарғонада 15 ёшли шахс жорий йил 17 октябрь куни Фарғона вилояти ИИБ муассасасида вафот этгани ҳамда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давомида, жиноятга бевосита алоқадор икки нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилингани ҳақида хабар бергандик

Бош прокуратуранинг хабар беришича, тергов мобайнида 2 нафар вояга етмаган тарбияланувчи марҳум Р.А.ни уриб, унинг ўлимига сабаб бўлган тан жароҳатлари етказишгани маълум бўлди. 

Шу сабабли, жиноят иши доирасида ушбу 2 нафар вояга етмаган тарбияланувчи қамоққа олинди. Бундан ташқари, ички ишлар ходимларига нисбатан хизмат текшируви тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бош прокуратура томонидан мазкур жиноят иши тергови ва текширув устидан назорат ўрнатилган.

794
0