Излаш
RUUZ

Сиёсат

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида Кампиробод сув омборидан биргаликда фойдаланиш бўйича шартнома имзоланди

Ўзбекистон ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирлари Бишкекда бир қатор муҳим ҳужжатларни имзоладилар.

118views0replies
0

Ўзбекистон ТИВ

Жорий йилнинг 3 ноябр куни Бишкекда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ташқи ишлар вазирлари Владимир Норов ва Жеенбек Кулубоев бошчилигидаги делегациялар ўзбек-қирғиз икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилган.
Ташриф доирасида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:
- Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги битим;
- Aндижон сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги шартнома;
- Марказий Осиё халқаро институти ва Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Дипломатик академия ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
- “Ўзархив” агентлиги ва Қирғизистон Республикаси Рақамли ривожланиш вазирлиги ўртасида ҳамкорлик меморандуми.
Бундан ташқари, йиғилиш давомида ташқи ишлар вазирларининг қўшма баёноти ҳамда Ўзбекистон ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2023-2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури қабул қилинди.
118views0replies
0

Изоҳлар