Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда Payme, Apelsin ва Click иловалари хизматлари ишламай қолди

Ўзбекистонликлар 1 ноябрдан бошлаб жойида тўловлар, QR-код орқали ва бошқа усуллар орқали тўловларни вақтинчалик амалга ошира олмайди. Бу солиқ қўмитасининг янги тасдиқланган схемаси билан боғлиқ.

312views0replies
0

Payme

Payme тўлов тизимининг Telegram каналида маълум қилишича, айни пайтда Республикада чакана савдо ва хизматлар кўрсатиш соҳасида ҳисоб-китоблар тартибини такомиллаштириш, яъни барча тўловларни фискаллаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
2022 йил 1 ноябрдан Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган онлайн касса машиналари, тўлов ташкилотлари ва фискал маълумотлар оператори ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик схемаси кучга киради ҳамда тасдиқланган ўзаро ҳамкорлик схемасидан четга оғишлар солиқ органлари томонидан санкциялар қўлланилишига олиб келади.
Шу сабабли жойида тўловлар, QR-код орқали тўлов, Телеграм ботларида тўлов – барча тўловларни фискаллаштириш бўйича техник ишлар олиб борилаётгани сабабли вақтинча ишламайди.
Шунингдек, Apelsin тўлов тизими маъмурияти ҳам жойда тўловлар, QR-код орқали тўлов ва бошқа турдаги тўловлар 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб вақтинча мавжуд эмаслигини маълум қилди. 
Қайд этилишича, ҳозирда хизматларни қайта бошлаш учун барча саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.
312views0replies
0

Изоҳлар