Излаш
RUUZ

Сиёсат

“Гордонни узр сўрашга мажбур қилиши керак”: Қодиров Гордоннинг Ўзбекистон ҳақидаги гапига муносабат билдирди — видео

Аввалроқ, украиналик блогер Дмитрий Гордон миллиардер Леонид Невзлин билан суҳбатида Эроннинг бомба-дронлари Ўзбекистонда йиғилаётгани ҳақида маълумот берганди.

456views0replies
0

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" ДП МК раиси Алишер Қодиров Дмитрий Гордоннинг Ўзбекистон ҳақидаги гапига ўзининг Telegram-канали орқали муносабат билдирди. 
“Бу асоссиз ва масъулиятсиз эълонни эътиборсиз қолдирмаслик керак.
"Ўзбекистон рус агрессиясини ҳеч қандай шаклда қўллаб-қувватламаслигини, музокаралар ва ҳудудий яхлитликни қўллаб-қувватлайдиган бетараф позициясини фуқароларимиз ҳам бутун дунё ҳам жуда яхши тушуниб бўлди", - дея ёзади депутат.
Шунингдек, депутат Ўзбекистон Ташқи ишлар ва Мудофаа вазирликлари бу туҳматни расман рад этиши ва Гордонни узр сўрашга мажбур қилиши кераклини айтган.
456views0replies
0

Изоҳлар