Излаш
RUUZ

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев шу ҳафта Қозоғистонга боради

Ўзбекистон раҳбарининг ҳафталик иш режаси маълум қилинди.

304views0replies
0

president.uz

Бугун, 24 октябрь куни президент матбуот котиби Шерзод Асадов Шавкат Мирзиёев иштирокида шу ҳафтага режалаштирилган тадбирлар тўғрисида маълумот берди.
Ҳафта давомида Давлат раҳбари Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишельни қабул қилади. Учрашув кун тартибидан Ўзбекистон ва Европа Иттифоқининг сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлигини муҳокама қилиш ҳамда минтақавий ва халқаро долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш ўрин олган.
Бундан ташқари, ҳозирда қатор хорижий делегациялар раҳбарлари билан учрашувлар ташкил этиш масаласи ишлаб чиқилмоқда.
27 октябрь куни давлат раҳбари “Европа Иттифоқи - Марказий Осиё” саммитида иштирок этиш учун Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрига ташриф буюрадилар.
Шу билан бирга, мазкур иш ҳафтасидан бошлаб ҳудуд раҳбарлари жойларда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича Президент ҳузурида ҳисобот беришни бошлайдилар. Шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимидаги жорий ва келгуси устувор вазифалар юзасидан муҳокамалар режалаштирилган.
304views0replies
0

Изоҳлар