Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда беморга ёрдам кўрсатиш учун келган фельдшер аёл калтакланди

“103” бригадаси чақирувига асосан манзилга борганида беморнинг ўғли ходимлар билан тортишиб, шифокор аёлни калтаклаган. Ҳолатни прокуратура назоратга олган.

410views0replies
0

ССВ

ССВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, кеча, 12 октябрь куни соат 16:27да Яккасарой туманининг Бобур кўчасида жойлашган хонадонларнинг биридан тез тиббий ёрдам хизматига чақириқ келиб тушган. Шундан сўнг, шифокор Б.М. ва фельдшер аёл Ж.И. дан таркиб топган “103” бригадаси чақириқ манзилига етиб бориб, бемор Б.Ж.га тиббий ёрдам кўрсатган. 
Бироқ беморнинг аҳволи ўта оғир бўлганлиги сабабли уни зудлик билан шифохонага олиб кетишга қарор қилинган. Беморни транспортировка қилиш чоғида унинг ўғли асосли сабаб бўлмаса-да, тиббий бригада ходимлари билан тортишиб, Ж.И.нинг кўкрак қафасига зарба берган. Оқибатда фельдшернинг аҳволи ёмонлашган.
Шунга қарамай, тиббий бригада беморни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг қабул бўлимига олиб борган.
Шундан сўнг, “103” фельдшери Ж.И. мазкур шифохонанинг хирургия бўлими шок залига “Кўкрак қафасининг ёпиқ жароҳати” ташхиси билан ётқизилган.
Ҳозир фельдшер Ж.И. мазкур бўлимнинг интенсив палатасида тегишли даво муолажаларини олмоқда. Аҳволи ўрта оғирликда.
Қайд этилишича, суриштирув натижалари бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади. Суриштирув ҳаракатлари Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан назоратга олинган.
410views0replies
0

Изоҳлар