Излаш
RUUZ

Жамият

Автоҳалокатга учраган хонанда Зоҳиднинг аҳволи ҳақида маълумот берилди

ССВ кеча тунда аянчли ЙТҲда жабрланганларнинг айни вақтдаги аҳволини маълум қилди.

1380views0replies
0

UzNews.uz коллажи

Кеча, 29 сентябрь куни тунда Тошкентда Ummon гуруҳи собиқ аъзоси Зоҳид бошқарувида бўлган автомашина ЙТҲга учрагани ҳамда бир киши вафот этгани ҳақида хабар бергандик. ССВ мазкур ЙТҲда жароҳатланганларнинг аҳволи ҳақида маълумот берди. 
Қайд этилишича, З.Р.га (хонанда) “Бош мия очиқ жароҳати. Бош мия лат ейиши. Бош тепа соҳасининг эзилиб йиртилган жароҳати. Чап елка соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши. Кома 1-2 даража” ташхиси қўйилган.
Тиббиёт ходимлари томонидан бемор бошидаги жароҳатга бирламчи жарроҳлик ишлови берилган. Оғриқсизлантирилиб, ИВЛ аппаратига уланган. Бош қисми МСКТ, ички аъзолари эса УТТ каби барча зарурий текширувлардан ўтказилган.
Таъкидланишича, айни пайтда З.Р. жонлантириш бўлимида. Сунъий нафас олиш аппаратига уланган. Унга барча тегишли тиббий муолажалар кўрсатилмоқда.
Шунингдек, “Бош мия очиқ жароҳати. Бош мия лат ейиши. Бош тепа соҳасининг эзилиб йиртилган жароҳати. Кўкрак қафаси лат ейиши” диагнози қўйилган йўловчи Ж.Й. ҳам жонлантириш бўлимида зарур даво муолажаларини олмоқда. Унинг аҳволи ўрта оғир. Хушида.
Бемор Ж.И. да эса “Бош мия ёпиқ жароҳати. Бош мия чайқалиши. Чап томон юқори қовоқ, ўнг томон жағ ости ва бўйин соҳалари эзилиб йиртилган жароҳатлари” аниқланган.
Унга тегишли тиббий ёрдам кўрсатилиб, зарур муолажалар ўтказилгач, аҳволи қониқарли бўлгани учун амбулатор шароитда даволаниши учун уйига жавоб берилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги айни пайтда беморлар саломатлигини ўз назоратига олган.
1380views0replies
0

Изоҳлар