• 12 910 сўм
    -14.77
  • 14 661 сўм
    40.1
  • 160 сўм
    -0.16
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 910 сўм
    -14.77
  • 14 661 сўм
    40.1
  • 160 сўм
    -0.16
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Ҳодисалар 30 сентябр 2022

Тошкентда Ummon гуруҳи собиқ аъзоси Зоҳид аянчли ЙТҲга учради

Воқеа натижасида бир киши ҳалок бўлган. Автомашинада бўлган йўловчилар шифохонага ётқизилган.

1078
0
Ижтимоий тармоқ

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун 29 сентябрь куни тахминан соат 23:00 ларда 1990 йилда туғилган З.Р. ўзининг бошқарувидаги BMW русумли (давлат рақам белгиси 01 N 806 HA) транспорт воситасида Ахмад Дониш кўчасидан Янгишаҳар кўчасига қараб ҳаракатланаётганда руль бошқарувини йўқотиб, йўл транспорт ҳодисасини содир этган.

Натижада, транспорт воситаси ҳайдовчиси ва йўловчилари 1995 йилда туғилган Ж.И. ҳамда 1996 йилда туғилган Ж.Й. касалхонага ётқизилган. 1994 йилда туғилган Х.С. воқеа жойида вафот этган.

Мазкур транспорт воситасида бўлган Ummon гуруҳи собиқ аъзоси Зоҳид шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда хонанданинг турмуш ўртоғи ўзининг Instagram cаҳифасида хабар берди. 

У халқдан турмуш ўртоғини дуо қилишларини сўраган. Унинг ёзишича, у уч ойлик ҳомиладор экани ва ҳозиргина турмуш ўртоғи унинг ёнидан яхши кайфиятда кетганлигини ҳам ёзиб қолдирган. 

Ҳодиса юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзгатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1078
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш