Излаш
RUUZ

Криминал

Тошкент вилоятидаги боғчада калтакланган аёл турмуш ўртоғи томонидан ўлдирилди

Эркак қизлик уйида яшаб келаётган аёлининг ётоқхонасига кириб, аёлнинг бўйин соҳасига ошхона пичоғи билан тан жароҳати етказган.

1513views0replies
0

Бош прокуратура

Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида эр рашк сабаб хотинини хусусий уй боғчасидаги болалар кўз ўнгида бўғиб, урганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура Ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов UzNews.uz'га маълумот берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 24 август куни Қуйи Чирчиқ тумани "Пахтакор" маҳалласида яшовчи 31 ёшли эркак С.Х. оилавий келишмовчиликлар ва рашк туфайли 24 ёшли турмуш ўртоғи М.Х. билан жанжаллашиб, болаларни кўз олдида турмуш ўртоғини уриб, ҳақорат қилган. Ушбу ҳолат юзасидан Қуйи Чирчиқ тумани ИИБ томонидан ўрганиш ишлари бошланган.
Сўнгра, шу йилнинг 25 август куни С.Х. қайнотасининг уйига эшикдан ошиб тушиб, оилавий муаммолар туфайли отасини уйида яшаб келган турмуш ўртоғи М.Х.ни ётоқхонасига кириб, бўйин соҳасига ошхона пичоғи билан тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинган. Олган тан жароҳати оқибатида, аёл вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
Қуйичирчиқ туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1513views0replies
0

Изоҳлар