Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тўрақўрғон ИЭСнинг мажбурий тўхтатилиши туфайли ҳудудларда электр таъминотида узилишлар бўлиши мумкин

Магистрал газ қувури шикастлангани сабабли Тўрақўрғон электр станцияси фавқулодда тўхтатилди.

181views0replies
0

Энергетика вазирлиги

Наманган вилоятидаги "Ўзтрансгаз" АЖга қарашли магистрал газ қувури ўтган ер майдонида номаълум шахслар томонидан келишмасдан ерни қазиш ишлари олиб борилганлиги натижасида газ қувурига шикаст етказган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, ушбу газ қувури Тўрақўрғон ИЭСни ёқилғи билан таъминлайди. Мазкур газ қувурига етказилган шикаст натижасида Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси фавқулодда тўхтатилди.
Ҳозирги вақтда носозликларни бартараф этиш, шунингдек, электр таъминоти учун захира қувватларини ишга тушириш бўйича барча чоралар кўрилмоқда.
"Бошқа электр станцияларида захира энергоблокларини улаш бўйича ишларни бажариш учун маълум вақт зарурлигини инобатга олган ҳолда, айрим ҳудудларда электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин", — дейилади Энергетика хабарида.
Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
181views0replies
0

Изоҳлар