Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Самарқандда боғча мудираси муассаса методистини "кружка" билан уриб, бошини ёрди

Ушбу ҳолат юзасидан тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган.

547views0replies
0

Видеодан кадр

Самарқанд вилояти Қўшработ туманидаги мактабгача таълим муассасаларидан бирида ҳодимлар бир-бирларини "кружка" билан уриб бошини ёргани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Ушбу ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати муносабат билдирди.
Унга кўра, Қўшработ туманидаги мактабгача таълим муассасаларидан бирининг мудираси Ч.А. ҳамда шу муассаса методисти Э.Г.лар ўртасидаги келишмовчилик натижасида жанжал юзага келган. Жанжал давомида Ч.А., Э.Г.нинг бош қисмига бакал билан уриб, тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўшработ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
547views0replies
0

Изоҳлар