Излаш
RUUZ

Жамият

Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат режими юмшатилди

Президент фармони билан комендантлик соати 23:00 дан 5:00 гача қисқартирилди.

245views0replies
1

ЎЗА

Қорақалпоғистондаги вазиятнинг барқарорлашгани ва ҳудуд аҳолисининг одатдаги ҳаёт тартибига қайтаётганини ҳисобга олиб, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Қорақалпоғистон ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолат режимини юмшатиш, яъни комендантлик соатининг амал қилиш вақтини "соат 21:00 дан соат 7:00 га қадар" ўрнига "соат 23:00 дан соат 5:00 га қадар" этиб белгилашга қарор қилинди.
Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги 2022 йил 2 июлдаги Президент фармонига тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги фармон давлат раҳбари томонидан имзоланди ва Олий Мажлис палаталарига тасдиқлаш учун йўлланди.
Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоғистонда содир бўлган ҳолат юзасидан фавқулодда ҳолат жорий этилиб, комендантлик соати 21:00 дан 7:00 гача жорий қилини ҳақида хабар берган эдик.
245views0replies
1

Изоҳлар