Излаш
RUUZ

Жамият

Наманганда археология ёдгорлигига салкам 4 млрд сўмлик зарар етказилганлиги аниқланди

Маълум бўлишича, ёдгорлик ҳудудидаги ер МЧЖга савдо, маиший каби хизмат кўрсатиш шохобчаси қуриш учун берилган.

200views0replies
0

Наманган вилояти прокуратураси

Наманган вилоят прокуратураси ва ДХХ томонидан Уйчи туманида маданий мерос объектига жиддий зарар етказилганлиги аниқланди. Бу ҳақда Daryo.uz хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, туманнинг “Пастгузар» маҳалласи ҳудудида жойлашган "Уйчи манзилгоҳи" (Дўнгтепа) археология ёдгорлиги маданий мерос объекти сифатида давлат муҳофазасига олинган. Бироқ, Уйчи туман ҳокимлиги мансабдор шахслари томонидан тегишли идораларнинг рухсати олинмасдан, туман ҳокимининг 2019 йилдаги қарорига асосан қонунчиликка зид равишда археология ёдгорлиги ҳудудидан 10 сотих ер майдони МЧЖлардан бирига савдо, маиший ва автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчаси қуриш учун ажратиб берилган.
Ўтган вақт мобайнида МЧЖ томонидан ёдгорлик ҳудудининг 21 сотих қисмида оғир техника ёрдамида суриш ва қазиш ишлари олиб борилган. Оқибатда, археология объектига 3,9 миллиард сўм миқдоридаги зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилоят прокуратураси томонидан Уйчи туман ҳокимлиги мансабдор шахслари ҳамда МЧЖ раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
200views0replies
0

Изоҳлар