Излаш
RUUZ

Жамият

Қашқадарёда 4 ва 6 ёшли болалар номаълум касалликдан вафот этди

ССВ томонидан тиббий бригада тузилиб, воқеа жойига юборилган.

1285views0replies
0

UzNews.uz

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Ғузор туманида 4 ёшли бола номаълум касалликдан вафот этганлиги, айни пайтда унинг 6 ёшли оила аъзоси ҳам оғир аҳволда жонлантириш бўлимида ётганлиги, шифокорлар уларга ташхис қўя олишмаганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, мазкур ҳолатни ўрганиш ва вазиятга аниқлик киритиш мақсадида ССВ томонидан малакали профессор-шифокорлардан иборат маxсус тиббий бригада тузилиб, зудлик билан Ғузор туманига юборилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу ҳолатни ўз назоратига олган. Ўрганиш натижалари ҳақида батафсил маълумот берилади.
1285views0replies
0

Изоҳлар