Излаш
RUUZ

Туризм

Termez Cargo Center халқаро транспорт ва логистика марказига айлантирилди

2021 йилдан буён БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар Aфғонистонга ёрдам кўрсатиш учун фойдаланган Termez Cargo Center Aфғонистон ва бошқа давлатларга гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича Халқаро кўп функцияли транспорт-логистика маркази мақомини олди.

257views0replies
0

fb.com/Oripov.A.K

Президент қарори билан Сурхондарёдаги Termez Cargo Center транспорт-логистика марказини Aфғонистон ва бошқа давлатларга гуманитар ёрдам кўрсатиш учун халқаро кўп функцияли транспорт-логистика маркази мақоми берилди.
Бу БМТ, бошқа халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар томонидан Aфғонистон ва бошқа давлатларга инсонпарварлик ёрдамини тизимли асосда марказлаштирилган ва мақсадли етказиб беришни таъминлаш мақсадида амалга оширилди.
Халқаро кўп функцияли транспорт-логистика хаб мақомига эга бўлиши билан юк марказига қўшимча вазифалар юкланган:
  • Манфаатдор халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар вакилларига инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш учун халқаро хабдан фойдаланувчи зарур шарт-шароитларни яратиш;
  • Халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар томонидан Aфғонистон ва бошқа давлатларга юборилаётган инсонпарварлик ёрдамини ҳаво, темир йўл ва автомобиль транспортидан фойдаланган ҳолда қабул қилиш, сақлаш ва жўнатишни таъминлаш;
  • Юклаш-тушириш ишлари, юкларни ташиши ва сақлашни ўз ичига олган комплекс транспорт-логистика хизматларини кўрсатиш, шунингдек, санитария қоидалари, нормалари ва гигийена меъёрлари талабларига риоя этиш.
Termez Cargo Center Термиз халқаро савдо маркази иштирокчилари реестрига киритилганлигини инобатга олган ҳолда халарқо хаб ҳудудида божхона, солиқ, фитосанитария, ветеринария, транспорт, банк хизматлари, сертификатлаштириш хизматлари, валюта айирбошлаш, мобил алоқа, тиббий ва меҳмонхона хизматлари, автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва бошқа хизматларни бир дарча тамойили асосида, шунингдек интерактив шаклда кўрсатиш жорий этилмоқда;
Шунингдек, Aфғонистон ва бошқа давлатларга гуманитар ёрдам сифатида жўнатилган товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтишда уларни божхона расмийлаштируви устувор ва соддалаштирилган тартибда амалга оширилади.
Ташқи ишлар вазирлигига халқаро хабни ташкил этиш тўғрисида халқаро ҳамжамиятни хабардор қилиш топширилди.
Маълумот учун, бугунги кунда Termez Cargo Center’дан БМТ, бошқа халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар томонидан Афғонистон ва бошқа давлатларга гуманитар ёрдам кўрсатишда фаол фойдаланмоқда.
257views0replies
0

Изоҳлар