Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкент вилоятида бир кунда икки кишини поезд уриб кетди

Марҳумларнинг бири 25, иккинчи эса 20 ёшда бўлган.

247views0replies
0

Видеодан кадр

Маълум қилинишича, 7 июнь куни Ўрта Чирчиқ тумани “Тараққиёт” МФЙда соат тахминан 06:20 ларда 25 ёшли фуқаро далага ишлаш учун кетаётиб, поезд йўлини кесиб ўтмоқчи бўлган. Шу вақтда кутилмаганда “Термиз-Андижон” йўналишида ҳаракатланиб келаётган йўловчи поезд келиб, фуқарони уриб юборган.
Натижада, фуқаро вафот этган. Аниқланишича, унинг эшитиш қобилиятида нуқсони бўлган. Поезд келган вақти унинг овозини эшитмай қолган.
Бундан ташқари, шу куни Чирчиқ шаҳрининг “Мир Алишер” МФЙда ҳам яна бир фуқарони электровоз уриб кетган.
Қайд этилишича, соат тахминан 09:30 ларда 20 ёшли йигит велосипед ёрдамида поезд йўлини кесиб ўтмоқчи бўлган. Шу вақтда электровоз келиб, уни уриб кетган.
Оқибатда, йигит салкам 15-20 метр узоқликка учиб тушган ҳамда воқеа жойида вафот этган.
247views0replies
0

Изоҳлар