• 12 115 сўм
    40.69
  • 14 261 сўм
    41.86
  • 162 сўм
    1.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 115 сўм
    40.69
  • 14 261 сўм
    41.86
  • 162 сўм
    1.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 1 июн 2022

“Озодлик” радиоси Ўзбекистонда қонуний фаолият олиб боришни муҳокама қилди

“Озод Европа/Озодлик” радиоси президенти ва Ўзбекистон АОКА директори Озод Европа/Озодлик радиоси журналистларини Ўзбекистонда аккредитация қилиш бўйича музокаралар ўтказди.

1224
0
АОКА

Кеча, 31 май куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Хўжаев "Озод Европа Радиоси / Озодлик Радиоси" медиа корпорацияси президенти Жейми Флай ва медиа-корпорация вакили Паҳлавон Турғунов билан учрашди. Бу ҳақда АОКА хабар берди.

Томонлар учрашувда ўзаро мавжуд масалалар, уларни ҳал этиш йўллари, шу жумладан "Озодлик Радиоси" таҳририяти томонидан тайёрланаётган ва чоп этилаётган материалларнинг Ўзбекистон қонунчилиги ва журналист этикаси меъёрларига мос келиши юзасидан ўз мулоҳазаларини баён этишди ҳамда ушбу масалаларни бартараф этиш борасида босиб ўтилиши мумкин бўлган қадамлар ҳақида фикр алмашишди.

Мулоқот давомида "Озод Европа Радиоси / Озодлик Радиоси" медиа корпорацияси вакилларини республикада аккредитациядан ўтказиш масаласи ҳам муҳокама этилди. Икки томон аккредитация билан боғлиқ масалаларни навбатдаги учрашувларда кўриб чиқишга келишиб олишди.

Шунингдек, учрашув мобайнида ахборот соҳасига оид долзарб мавзулар доирасида таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

1224
0