Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Самарқандда ИИБ ходимлари чет эллик сайёҳларга электрошокер қўллашди

Сайёҳларга қўпол муносабатда бўлган ИИБ ходимларига нисбатан текширув ҳаракатлари бошланган.

889views1replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида ИИБ ходимлари ва сайёҳлар ўртасида келишмовчилик содир бўлгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан ИИВ Матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 20 майдан 21 май кунига ўтар кечаси Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида тунги хизматга жалб этилган Самарқанд шаҳар ИИБ Патруль-пост хизмати ходимлари Мирзо Улуғбек кўчасида қўшни мамлакатдан Ўзбекистонга меҳмонга келган сайёҳларни шахсини текшириш жараёнида қўпол муносабатда бўлиб, хизмат вазифасини ва махсус-техник воситаларни қўллаш ваколатини суиистеъмол қилганлар.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ИИВ Шахсий хавфсизлик хизмати томонидан прокуратура органлари билан ҳамкорликда хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Текширув якунига кўра, қонунчиликка зид ҳаракат қилган барча ходимларнинг ҳамда фаолиятга масъул раҳбарларининг хизматдан бўшатилиши ва жавобгарлик масаласи кўриб чиқилади.
889views1replies
0

Изоҳлар