• 11 975 сўм
    -98.06
  • 14 021 сўм
    -113.6
  • 163 сўм
    -1.56
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 975 сўм
    -98.06
  • 14 021 сўм
    -113.6
  • 163 сўм
    -1.56
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 18 май 2022

Термизда Al Hadaya ва "Андрогард" дорисининг сохтасини чиқариб, сотаётган шахс ушланди

У уйида яширин цех очиб, харидорга мазкур маҳсулотларининг бир донасини 150-250 минг сўмдан пуллаётган бўлган.

871
0
Бош прокуратура Департаменти

Термиз шаҳрида биологик фаол қўшимча маҳсулотларнинг нусхасини ишлаб чиқариб сотаётган яширин цех аниқланди. Бу ҳақда прокуратура департаменти Матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, С.М. ўзининг яшаш хонадонида яширин цех ташкил этиб, харидор Ж.га 86 дона (кейинчалик 14 донасини етказиб бериш шарти билан) Al Hadaya (150 минг сўмдан) ва 100 дона “Андрогард” (250 минг сўмдан) номли маҳсулотларнинг нусхаларини фирибгарлик йўли билан 40 млн сўмга сотган вақтида ушланган.

Шунингдек, унинг “Каттабоғ” МФЙ ҳудудидаги хонадони кўздан кечирилганда, ушбу хонадондан 152 турдаги ҳар хил ёғ маҳсулотлари, бўш идишлар, ҳар хил ёрлиқларни (этикетка) ишлаб чиқаришда фойдаланилган компютер ва рангли принтер ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан 168-моддаси (фирибгарлик), 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

871
0