• 12 073 сўм
    -72.23
  • 14 134 сўм
    -134.36
  • 164 сўм
    0.14
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 073 сўм
    -72.23
  • 14 134 сўм
    -134.36
  • 164 сўм
    0.14
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар Бугун, 15:40

Тошкентда йўловчи автобуси ва Tracker тўқнашди: жароҳатланганлар бор

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ йўл-транспорт ҳодисаси тафсилотларини маълум қилди.

165
0
uznews.uz

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ матбуот хизмати хабарига кўра, ЙТҲ бугун, 14 май куни соат 08:20 да Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида содир бўлган.

69-сонли Yutong автобусининг ҳайдовчиси БРТ учун ажратилган йўлакда ҳаракатланган. Худди шу вақтда Яккасарой ва Шота Руставели кўчалари чорраҳасига яқинлашганда, Tracker ҳайдовчиси йўналишни кескин ўзгартириб, автобус билан тўқнашиб кетган.

Ушбу ЙТҲ оқибатида автобус йўловчиси, Tracker ҳайдовчиси ва йўловчиси тан жароҳати олиб, шошилинч тиббий ёрдамга мурожаат қилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага Tracker ҳайдовчиси сабабчи бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

165
0

Изоҳ