• 11 975 сўм
    -98.06
  • 14 021 сўм
    -113.6
  • 163 сўм
    -1.56
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 975 сўм
    -98.06
  • 14 021 сўм
    -113.6
  • 163 сўм
    -1.56
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 18:51

«Ўзбекнефтгаз» ва Mercuria Energy Group Ўзбекистонда кадрларни тайёрлаш бўйича ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев томонидан юқори малакали бошқарув кадрларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда илғор халқаро тажрибани жорий этиш бўйича белгилаб берилган стратегик вазифалар ижроси доирасида 5-13 май кунлари «UNG Academy» корпоратив ўқув маркази базасида «Нефть трейдерлари мактаби» ҳафталиги ўтказилди.

342
0
uznews.uz

Ушбу дастур «Ўзбекнефтгаз» АЖ тизими ходимларининг нефть ва нефть маҳсулотлари халқаро савдоси соҳасидаги амалий кўникма ҳамда малакаларини кенгайтиришга қаратилган.

Таълим лойиҳасининг асосий стратегик ҳамкори, бош методологи ва ҳамташкилотчиси сифатида «Mercuria Energy Group» компанияси иштирок этди.

Ўқув машғулотларини жаҳон даражасидаги амалиётчи-экспертлар: йирик трейдинг компаниялари, замонавий нефтни қайта ишлаш заводлари, шунингдек, АҚШ ва Европанинг нуфузли халқаро юридик ва молия институтларида кўп йиллик тажрибага эга бўлган амалдаги маслаҳатчилар ҳамда топ-менежерлар олиб борди.

Кундузги таълим дастури замонавий энергетика бозорлари фаолиятининг энг мураккаб ва долзарб жиҳатларини қамраб олиб, «UNG Overseas» АЖ компанияси томонидан белгиланган амалий вазифалар ва талабларга алоҳида эътибор қаратди.

Ўқув ҳафталиги комплекс тест синовлари билан якунланди ва имтиҳонларни муваффақиятли топширган «Ўзбекнефтгаз» АЖ тизимининг 30 нафар соҳа мутахассисига сертификатлар топширилди.

Ишончимиз комилки, сертификатланган трейдерлар гуруҳининг шакллантирилиши компаниянинг экспорт-импорт салоҳиятини янада кенгайтириш ва халқаро рақобатбардошлигини ошириш учун мустаҳкам кадрлар базасини яратади.

Маълумот учун: «Mercuria Energy Group» — дунёдаги энг йирик мустақил энергетика ва товар-хомашё гуруҳларидан бири. Компания Ўзбекистон Республикасида 2025 йилдан буён расман фаолият юритиб келмоқда. Чуқур таҳлил ва бозор механизмларини тушуниш, шунингдек, илғор технологиялар ва барқарор ривожланиш тамойилларига содиқликка таянган ҳолда, Mercuria глобал энергетика мувозанатини таъминлашда муҳим рол ўйнайди ҳамда келажак иқтисодиётига ўтишга хизмат қилади.

Реклама ҳуқуқи асосида

342
0

Изоҳ