• 12 073 сўм
    -72.23
  • 14 134 сўм
    -134.36
  • 164 сўм
    0.14
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 073 сўм
    -72.23
  • 14 134 сўм
    -134.36
  • 164 сўм
    0.14
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 11:18

Бурятияда қурилишда ишлаётган икки ўзбекистонлик 7-қаватдан тушиб кетди

Тарқалган видеолардан кўринишича, “кран” қурилиш ҳавозаларига шикаст етказган, қурилмада бўлган фуқаролар пастга қулаган.

182
0
Видеодан кадр

2026 йил 8 май куни Бурятия пойтахти Улан-Уде шаҳрида қурилаётган кўп қаватли турар-жой биносининг 7-қаватидан икки нафар Ўзбекистон фуқароси йиқилиб, жиддий жароҳат олди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, зудлик билан Бурятия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан доимий алоқа ўрнатилган ва вазият алоҳида назоратга олинган.

Аниқланишича, минорали кран бошқарувчиси эҳтиётсизлик оқибатида қурилиш ҳавозаларига шикаст етказган, натижада қурилмада хавфсизлик камарисиз бўлган фуқаролар пастга қулаган.

Жабрланганлардан бири оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган, иккинчи фуқаро, афсуски, вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бурятия ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 217-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Бош консулхона томонидан Миграция агентлигининг Новосибирск шаҳридаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда вафот этган фуқаронинг жасадини Ўзбекистонга жўнатиш бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда.

182
0

Изоҳ