• 12 161 сўм
    -72.68
  • 14 179 сўм
    -55.38
  • 154 сўм
    -0.92
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 161 сўм
    -72.68
  • 14 179 сўм
    -55.38
  • 154 сўм
    -0.92
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 20 апрел 2022

Тошкентда оилавий поликлиникага яроқсиз, эски лифт ўрнатилди

Техникани ўрнатган МЧЖ раҳбари лифт техник тайёрлиги бўйича сохта ҳужжат тайёрлаб, деярли 350 млн сўм талон-торож қилган.

435
0
Прокуратура департаменти

Юнусобод туманида оилавий поликлиникага эски лифт ўрнатиб берган МЧЖ раҳбари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, Юнусобод туманда “L.K.” МЧЖ раҳбари Ж.Х. ва бошқалар “D.T.” хусусий корхонаси билан тузилган шартномага асосан тумандаги 56-сонли оилавий поликлиникага фойдаланишга яроқсиз бўлган 2 дона эски лифтни техник тайёрлиги ҳақидаги ҳужжатларни сохталаштириш орқали ўрнатиб беришиб, 340 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг хулосасига кўра, ушбу лифтлар 1990 йилда ишлаб чиқарилган бўлиб, техник жиҳатдан фойдаланиш учун яроқсиз эканлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

435
0