Кеча Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида Қарши шаҳридаги Мустақиллик майдонида баландлиги 62,5 метрга тенг Давлат байроғи ўрнатилиши ҳақида хабар бергандик. Ушбу ҳолат жамоатчиликнинг кенг муҳокамасига сабаб бўлди.
Зойир Мирзаев устун учун сарфланаётган 1,35 млрд сўм Қарши шаҳридаги 136-сонли оилавий ётоқхонани таъмирлашга йўналтирилишини маълум қилди.
Ҳоким хароба ётоқхонани таъмирлаш учун 2,5-3 млрд сўм атрофидаги маблағнинг манбасини қаердан топишни билмай турганини ёзган. Қолган суммани ҳам топиб, мустақилликнинг 30 йиллик байрамига фуқаролар учун хонадонлар туҳфа қилишга ваъда берди.
Унинг айтишича, устун бирор ҳомий томонидан ихтиёрий қўллаб-қувватлансагина қурилади. Давлат бюджетидан маблағ сарфланмайди.