• 12 254 сўм
    -30.89
  • 14 516 сўм
    1.49
  • 148 сўм
    -0.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 254 сўм
    -30.89
  • 14 516 сўм
    1.49
  • 148 сўм
    -0.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Сиёсат 2 июл 2021

АҚШ Ўзбекистон ва яна икки давлатдан 9 мингтача афғонни вақтинча қабул қилишни сўради

Америкалик ҳарбийларга ёрдам берган афғонлар кейинчалик АҚШга олиб кетилади.

2049
0
Иллюстрация

Байден администрацияси Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистондан 11 сентябргача НАТО қўшинлари Афғонистондан чиқиб кетгунига қадар 9 минг нафар атрофидаги афғонларни вақтинча қабул қилишни сўради. Бу ҳақда Bloomberg нашри хабар берди.  

Маълум қилинишича, орасида мухбирлар, ҳайдовчилар, қурилиш соҳаси вакиллари ва бошқа касб эгалари бўлган афғонлар америкалик ҳарбийларга 20 йилдан бери Толибонга қарши курашишда ёрдам бериб келган.

Нашрнинг ёзишича, АҚШ ушбу афғонларга махсус иммиграция визасини бериш жараёнини тезлаштиришга ҳаракат қилмоқда. 

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс пайшанба кунги брифингда 9 минг нафар афғоннинг қаерга боришини айтишни рад қилган. Нед Прайс сентябрь ойигача мазкур афғонлар Афғонистондан ташқарига кўчиб ўтиш имконияти борлигини таъкидлаган.

2049
0