Излаш
RUUZ

Жамият

Депутат аёл билан тарқалган интим видеога вилоят ИИББ муносабат билдирди

Интернетда тарқалган аёл эркак билан бир тўшакда ётгани акс этган видео бўйича изоҳ берилди.

9629views0replies
0

видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда эрак ва аёлнинг бир тўшакда ётгани акс этган видео тарқалди. 
Тошкент вилояти ИИББ матбуот котибининг UzNews.uz'га берган хабарига кўра, вилоят ИИББга Бўстонлиқ туманида икки эркак туман ҳудудида жойлашган дала ҳовлиларда шахсларни жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратилганлиги аниқланган.
Жорий йилнинг 2 октябрь куни ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган текширув давомида, ушбу дала ҳовли кўздан кечирилган. 
Ўша вақтда хонадонда икки нафар аёл, икки нафар эркак кишилар борлиги, улардан, фуқаро Ф.Б. (аёл) ва Д.Ш. (эркак) жинсий алоқада бўлаётганлиги аниқланган.
Улар билан ўтказилган суҳбат давомида алкоголь маҳсулотлар истеъмол қилишганлиги ва ишқий муносабатда бўлиш мақсадида келганликларини маълум қилганлар.
Ҳозирда мазкур жараён акс этган видео тасвирнинг ижтимоий тармоқлардаги ўзаро ёзишмалар орқали тарқалганлиги ҳолати юзасидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
9629views0replies
0

Изоҳлар