• 12 654 сўм
    67.72
  • 14 818 сўм
    59.17
  • 161 сўм
    0.76
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 654 сўм
    67.72
  • 14 818 сўм
    59.17
  • 161 сўм
    0.76
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 31 июл 2021

“Вакцинани олмаслик ишдан ҳайдаш учун асос бўлолмайди” — адлия вазири

Русланбек Давлетов иш берувчи томонидан эмлашдан бош тортган ходимни ишга қўймаслиги бўйича фикр билдирди.

929
0
t.me/ies_uz

Адлия вазири Русланбек Давлетов Сенатнинг ўн еттинчи ялпи мажлисида мажбурий эмлаш бўйича қонунчиликка киритилаётган ўзгартишлар ҳақида фикр билдирди.  

“Агар фуқаро вакцинани рад этса, уни ҳеч ким мажбурлаб, тиббиёт муассасасига олиб бормайди ва вакцинани юбормайди. Аммо ҳуқуқий оқибатларига фуқаро ўзига масъулиятини олади. Яъни у вакцинани рад этса, унинг жамоат фаолияти, меҳнат қилиш ҳуқуқлари чекланиши мумкин”, - дейди вазир. 

Унинг таъкидича, фуқаро томонидан вакцинанани рад этилиши, уни ишдан ҳайдаш учун асос бўлолмайди. Иш берувчи фақат вақтинчалик ишдан четлаштириши мумкин, бундай ҳолатларда ойлик тўланмайди.

“Инсон ҳуқуқлари абсолют ҳуқуқ эмас. Инсон ҳуқуқлари жуда кўп ҳолатда чекланади, Европада юқори стандартда ишлайдиган суд инстанциялар ҳам мажбурий эмлашда давлат тарафини олган. Жамоавий ҳуқуқ индивидуал ҳуқуқдан доимо устун туради”, - қўшимча қилган Руслан Давлетов.

929
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш