Излаш
RUUZ

Коронавирус

Ўзбек-хитой вакцинасини тан олмайдиган давлатларга бормоқчи бўлганлар қайта эмланиши мумкинлиги айтилди

Фақат АҚШ ёки Германия вакциналари билан эмланганларни киритадиган айрим давлатларга бориш учун қанча муддатда вакцина олиш зарурлиги маълум қилинди.

1589views0replies
0

Инновацион ривожланиш вазирлиги

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева ўзбекистонликлар бормоқчи бўлган айрим хориж давлатлари ZF-UZ-VAC-2001 ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланганларни қабул қилмаса, талаб қилинган вакцинани қабул қилишлари зарурлигини таъкидлади.
“Бошқа давлат фуқароси сифатида сиз бораётган давлат талабларига риоя қилишингиз керак бўлади ва албатта шу давлатларда белгиланган вакциналар рўйхати бўйича эмланиб боришингиз мақсадга мувофиқ. 
Бундай ҳолатда чет эл фуқароси сифатида шу давлат аҳолиси орасида COVID-19 касаллигини тарқатувчиси бўлмаслигингиз жуда муҳим ҳисобланади.
Ҳозирда ўзбек-хитой вакцинасини 1-босқичи билан эмланган бўлсангиз, шу вакцина билан тўлиқ эмланишингиз талаб этилади. Бу вакцина рўйхатига киритилган давлатлар ҳам кўп, шу давлатларга бемалол боришингиз мумкин. 
Агар сиз режа қилган давлатнинг рўйхатида бу вакцина бўлмаса, тўлиқ вакцинациядан ўтгандан сўнг 3-6 ой ўтиб, оилавий шифокорга учрашишингиз, организмдаги ҳосил бўлган антитаначалар ва саломатлигингиз ҳолати баҳоланган ҳолда мос келадиган турдаги вакцинани олишингиз мумкин”, - дейди Севара Убайдуллаева.
1589views0replies
0

Изоҳлар