• 12 558 сўм
    -34.15
  • 14 809 сўм
    -12.57
  • 159 сўм
    -0.74
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 558 сўм
    -34.15
  • 14 809 сўм
    -12.57
  • 159 сўм
    -0.74
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 23 август 2021

“Ейиладиган вакциналар ишлаб чиқарамиз” — инновацион ривожланиш вазири — видео

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Aбдураҳмонов йил охиригача миллий вакцина ишлаб чиқарилиши бунда ҳаттоки ейиладиган вакциналар яратилишини ҳам айтди.

780
0
Reuters

21 август куни Инновацион ривожланиш вазирлигида илм-фан ютуқлари ва инновацияларнинг амалиётга жорий қилиниши бўйича тадбир ташкил этилди. Тадбирда интервью берган вазир Иброҳим Aбдураҳмонов кутилаётган инновацион янгиликлар ҳақида маълумот берди.

“Қишлоқ хўжалигида жуда катта янгилик кутяпмиз. Биласиз, асосий драйвер соҳамиз – қишлоқ хўжалиги. Бу соҳада олимларимиз жуда кўп янги навлар ва уруғларни яратяпти. Пахта, буғдой, картошканинг янги нави бўлади. Бундан ташқари, узумларнинг бутун геномларини ўқиш ишлари кетяпти. Виночилик ва узум кластерида катта ўзгариш бўлади.

Қолаверса, биотехнология соҳасидаги ишларда ҳам янгиликларимиз бор. Яқинда миллий вакцинамиз пайдо бўлади. Ҳаттоки ейдиган вакциналар ишлаб чиқарамиз, бунда вакцинани ейиш орқали эмланиш мумкин бўлади.

Буларнинг ҳаммаси 2-3 йил ичида бўлади. Вакциналар йилнинг охиригача яратилади”, – дейди Иброҳим Абдураҳмонов.

780
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш