• 12 654 сўм
    67.72
  • 14 818 сўм
    59.17
  • 161 сўм
    0.76
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 654 сўм
    67.72
  • 14 818 сўм
    59.17
  • 161 сўм
    0.76
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 24 август 2021

Дарахтларни кесишга қарши қўйилган мораторий яна узайтирилади

Дарахт кесиш ва шу турдаги бошқа қонунбузарликка қарши экология полицияси ташкил этилиб, жарималар кескин оширилади.

801
0
Экология қўмитаси

Шавкат Мирзиёев ўтказган видеселекторида дарахтларни кесишга мораторий 2024 йилга қадар узайтирилиши ва унга жавобгарлик кескин кучайтирилишини айтди.

Шунингдек, дарахтларининг ноқонуний кесилиши ҳақида ҳам гапирилди.

Унга кўра, ўтган 6 ойда мораторий даврида 316 минг дона қимматбаҳо дарахтлар асраб қолинган. Бироқ, шунга қарамасдан, ўтган даврда 2,8 мингта қимматбаҳо ва 2 мингдан зиёд кам қимматли дарахтлар ноқонуний кесилган.

Шу боис, Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида экология полицияси ташкил этилади. Унинг зиммасига экология соҳасидаги қонунбузарликлар, жумладан дарахтларни рухсатсиз кесиш, браконьерлик, ноқонуний чиқиндилар ташлаш каби ҳолатларга қарши профилактика вазифалари юклатилади.

Экология полицияси ички ишлар тизимида фаолият юритади. Шу билан бирга, экология соҳасида қўлланиладиган жарималар миқдори 5 баравар, етказилган зарар учун компенсация миқдори 2 баравар оширилади.

"Барча раҳбарлар бир нарсани аниқ эшитиб олсин. Бундан буён бирорта “яшил ҳудуд” ва жамоат паркида ҳар қандай дарахтларни кесиш қатъиян тақиқланади", - деди президент.

801
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш