Излаш
RUUZ

Коронавирус

Хоразмда фуқаро вакцина олгандан кейин аҳволи оғирлашгани айтилди

ССВ ушбу вазиятни назоратга олди.

1368views0replies
0

видеодан кадр

Бугун, 28 август куни ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятида вакцина олгандан кейин аҳволи оғирлашган фуқаро ҳақида видеолавҳа тарқалди
Видеомурожаат йўллаган фуқаронинг таъкидича, бемор ўзбек-хитой вакцинаcи билан эмланган. 
Маълмот берилишича, ССВ ушбу вазиятни назоратга олди. Беморнинг аҳволини ўрганиш ва бу ҳолат нима сабабдан юз берганига аниқлик киритиш мақсадида тезкор мутахассислар гуруҳи тузилди. 
“Ишчи гуруҳ таркибига мамлакатимизнинг тажрибали инфекционист, реанематолог, офтальмолог, вирусолог, иммунолог, невропатолог, эндокринолог, терапевт, психолог каби мутахассислари киритилди. Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумот берамиз.
Эслатиб ўтамиз, шу пайтгача юртимизда қўлланилаётган вакциналар билан эмланган аҳоли вакилларида бирорта жиддий салбий таъсир кузатилмаган”, - дейилади хабарда.
1368views0replies
0

Изоҳлар