Излаш
RUUZ

Тайинловлар

Бош прокурор ўринбосари Ҳисоб палатаси раисига ўринбосар бўлди

Президент Фармони билан Саидлазиз Саидкаримов Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари этиб тайинланди.

1489views0replies
0

Ҳисоб палатаси

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 15 сентябрдаги Фармони билан Саидкаримов Саидлазиз Саидасилович Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ҳисоб палатаси матбуот хизмати хабар берди.  
Саидлазиз Саидкаримов 1982 йил Тошкент вилоятида туғилган.
2002 йил Ўзбекистон Миллий университетини ҳуқуқшунослик мутахассислиги бўйича тамомлаган.
У 2002-2009 йилларда Сирдарё вилояти прокуратураси тизимида турли вазифаларда ишлаган.
2009-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг бошқарма прокурори, катта прокурори, бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган.
Саидлазиз Саидкаримов 2018 йил февралдан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Ҳисоб палатаси Раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Турабов Баходир Тухтамишович Ҳисоб палатаси Раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
1489views0replies
0

Изоҳлар